19 ноябрь 2022 706

Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб танишини 3.600 АҚШ долларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳрида 2022 йилнинг май ойида «Заркент» маҳалла ҳудудида яшовчи Р.И таниши У.М исмли аёл билан Ал.Фарғоний кўчасида кўришиб уни ўғли А.Ж.ни Корея давлатига ишлашга юбориш учун ундан жами 3.600 АҚШ доллари олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага