19 март 2023 468

Кўнгиллилардан беғараз ёрдам

Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, айниқса хаста инсонларнинг дардига малҳам бўлиш – эзгу ва олийжаноб иш.

ИИВ Академиясида «Мен – донорман!» шиори остида донорлик акцияси ўтказилди. Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги «Қон препаратлари» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Тиббиёт ходими Латофат Парпиходжаеванинг таъкидлашича, донорлик билан мунтазам равишда шуғулланиб туриш инсоннинг ўзи учун ҳам фойдали. Бу орқали муҳтож беморларнинг соғайиб кетишига сабабчи бўламиз.

Қон топшириш хайрия акциясида 18 ёшдан ошган ҳамда 60 ёшгача бўлган, сариқ касалга чалинмаган, «Д» рўйхатда турмайдиган соғлом фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Тадбирда 100 нафарга яқин кўнгилли донор хайрли амал йўлида қон топширди.

Малакали шифокорлар томонидан уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага