26 ноябрь 2022 747

Катта миқдорда пиротехника воситалари аниқланди

Жорий йил 26 ноябр куни соат тахминан 00:40 ларда Қашқадарё вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармaси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тадбирда “MAN” русумли юк автомашинаси “Қарши-Самарқанд” 4Р-87 автомобиль йўлининг 51 километрида тўхтатилди. Йўлнинг серқатновлиги боис “MAN” русумли автомашина вилоят Божхона бошқармасига олиб келиниб, холислар иштирокида юкхонаси кўздан кечирилганда тахминий қиймати уч юз қирқ икки миллион сўмдан ортиқ 13 700 қутида 822 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага