22 ноябрь 2022 924

Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги раҳбар ходимлар малака ошириш курсларига жалб этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2022 йил 14 ноябрь кунидаги 136-сон буйруғи билан тасдиқланган 51 соатлик ўқув режа-дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги раҳбар ходимлар учун "Замонавий бошқарув ва бошқарув маҳорати" мавзусида қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

Шу боис, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги раҳбар ходимларини ўқитиш бўйича 2022 йил 30 октабр куни тасдиқланган рўйхатга асосан раҳбар ходимлар жами 6 ўқув гуруҳига ажратилиб, курслар навбат асосида жорий йилнинг 31- декабрь кунига қадар давом этиши белгиланган.

Бугунги кунда Ички ишлар органларининг "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз", дек концептуал ғоясини амалда тадбиқ этиш, тизим ходимларининг касбий маҳорати ва жисмоний шайлиги, билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан ИИВ Академияси, Ўзбекистон Давлат Миллий университети ва бошқа бир қатор олий таълим муассасалари билан доимий ҳамкорликлар йўлга қўйилган.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага