13 март 2023 338

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш доирасида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, подполковник Ш.Ш. Ибрагимов ҳамда масъул ходимлар томонидан, қурол муомаласи соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида, жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини янада кучайтириш, қурол ва унинг ўқ-дориларининг ишончли сақланишини ташкил этиш ва улар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият олиб бораётган ов қуроли савдоси билан шуғулланувчи дўконларда иш юритилиши, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш ҳамда фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартларининг жорий этилиши ва уларнинг бажарилиши ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, ушбу савдо объектларининг ташқи периметри ва ички ҳудудларини замонавий видеокузатув ва ташвишгоҳ тизимлари билан таъминланганлигига, уларни Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига уланганлигига шунингдек, сотувга қўйилган ва сотилган қуролларнинг электрон ҳисобини олиб бориш ва бошқа хавфсизлик талабларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда, ов қуроли савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгалари ва сотувчиларининг соҳа фаолияти доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилиши керак бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди.

ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага