15 сентябрь 2023
389
Жалақудуқ туманида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Барча жойда бўлгани каби Жалақудуқ туманида ҳам кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” комплекс профилактик тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ўтказилган навбатдаги тунги йўриқномада жиноят ва ҳуқуқбузарликлар атрофлича муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди. Ҳудудда ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли гавжум масканларда жамоат тартибини сақлаш, шубҳали транспорт воситалари ва бегона шахсларнинг ҳаракатини назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати