Ишга олиб кириб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилди
Жорий йилнинг 30 август куни Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига С.С. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, Урганч темир йўл ташкилотида ишловчи «А» исмли шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали уни темир йўл идораларидан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 3.000 АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини ёзиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ҳамда Урганч ТП ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1996 й.т. Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Р.А. аризачи фуқаро С.С.дан олдиндан келишилган 3000 АҚШ доллар пулларни Урганч шаҳридаги «Жавоҳир» чойхонасида олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти