Ишга киритиб қўйиш эвазига пора олмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди
2023 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент вилояти прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, олинган тезкор маълумотга асосан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида тезкор-қидирув тадбир ўтказилди.
Натижада, 1986 йилда туғилган, Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими, 1986 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи аёлдан ўғлини «Олмалиқ КМК» АЖга ишга олиб кириш эвазига 1 800 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар Прокуратураси томонидан 2023 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти