Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан республика жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган вазифалар доирасида йўлларда инсон, айниқса ёш болалар хавфсизлиги учун муносиб шароитларни яратиш, мактабларда ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим кўникмаларини оширишга эътибор қаратилди.
Хусусан, Нукус шаҳридаги 1-сонли мактабда йўл ҳаракати қоидалар синф хонаси фаолияти ўрганилди.
Профилактика инспекторининг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича, Нукус шаҳридаги «Ғарезсизлик» МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур маҳалла «қизил» тоифага киритилган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллани «қизил» тоифадан чиқариш бўйича тегишли ходимларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати