ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда «Ҳуқуқ билимдони» танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг «Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги 2022/2023-ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 20 августдаги 189-сон фармойишига мувофиқ, март ойи - «Ҳуқуқшунослик» фан ойлиги доирасида ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Ҳуқуқшунослик» фан ойлиги қизғин ўтказилмоқда.
Фан ойлиги доирасида бир қатор амалий ишлар режалаштирилган бўлиб, булардан бири жорий йилнинг 10 март куни «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани бўйича 8-синфлар ўртасида ўтказилган «Ҳуқуқ билимдони» танловидир. Мактабимизнинг анъанасига айланиб улгурган бу тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган кўрик танловда 5 та шарт бўйича юқори балл тўплаган 8-«Б» синф ўқувчилари ғолиб бўлишди ва «Ҳуқуқ билимдонлари» кубогини аввалги ғолиб команда 9-«Б» синф гуруҳи сардоридан қабул қилиб олишди.
Бундай тадбирлар ўқувчиларимизда изланувчанлик ва топқирликни ошириш билан биргаликда ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Зеро, ёшларни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятли қилиб тарбиялаш асосий вазифамиздир.