4 сентябрь 2023 376

ИИВ Қашқадарё академик лицейида биринчи қўнғироқ ва билимлар куни тадбири бўлиб ўтди

Барча жойларда бўлгани каби ИИВ Қашқадарё академик лицейида биринчи қўнғироқ ва билимлар куни тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти , ота-оналар, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов очиб, “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида нишонланган мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати билан лицей ўқитувчилари, ўқувчиларини қутлаб, ўқишларида омад тилади. Бу йилги ўқув жараёнида ҳам ўқувчилар китобхонлик, билимлар беллашуви ва спорт соҳаларида янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Лицейни муваффақиятли битириб, ИИВ Академияси тингловчилари сафидан жой олган бир гуруҳ ўқувчиларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, фарзандлари соҳага бўлган қизиқиш туфайли мана шу таълим даргоҳида ўқиб, таҳсил олгани ва ўқитувчиларнинг берган билими туфайли нуфузли олийгоҳ талабаси бўлганини билдирди.

Тадбир якунида ўқувчилар сафда шахдам юрган ҳолда дарс машғулотларига ўтиш учун синфхонага киришди.

Ўқувчиларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов Мустақиллик дарси ўтди.

Мустақиллик дарсида халқимизнинг истиқлолни қўлга киритиши, бу йўлда курашган фидойи мард ўғлонлар ҳаёти, озодлик йўлида қатағон бўлган сиймолар ҳақида ўқувчиларга кенг қамровда тушунчалар берилди.

Ўқувчиларга дарс машғулотларини пухта ўзлаштириш, устозлар ўгитига амал қилган ҳар қандай ўқувчи кўзлаган мақсадига эришиши учун мамлакатимизда барча имкониятлар яратилганини эътироф этди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага