ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари Тошкент шаҳар Планетарийга саёҳат уюштиришди
Ўқувчиларнинг табиий фан (Science) фанидан қизиқишларини янада ошириш ҳамда бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида 2023 йил 6- март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчилари физика фани ўқитувчилари Г. Зокиржонова ва З.Хамидова ҳамроҳлигида Тошкент шаҳар Планетарийга саёҳат уюштирилди.
Тошкент шаҳар Планетарийси 2003 йил ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 12 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган.
Планетарийга ташриф буюрувчиларга бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, намойишлар залига fulldome форматидаги илмий-оммабоп фильмлар ва шоуларни кўрсатиш имкониятига эга бўлган Фепас проектор тизими ўрнатилган.
Унда ташриф буюрувчилар ўзбек рус ва инглиз тилларига fulldome фильмларни томоша қилишлари мумкин.
Ўқувчиларга мазкур тизим орқали коинот ва галактикаларни пайдо бўлиши, эволюцияси, Қуёш системасининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Ер ва бошқа сайёраларнинг коинотдаги ўрни, ҳаракати, табиий йўлдошлари каби бутун оламда кечаётган жараёнлар ҳақида илмий-оммабоп фильмлар намойиш этилди ва ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.