ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ички ишлар органларида хизмат қилишни хоҳловчиларни ишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги бўш бўлган сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Тошкент, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган Жазони ижро этиш колониялари ҳамда Тергов ҳибсхоналарида бўш бўлган лавозимлар бўйича қабул қилинади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) 2022 йилнинг 26 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига иловада кўрсатилган намунадаги (қуйида илова қилинган) ҳужжатларни аслини (нусхалари билан) кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
1. Фуқаролик паспорти;
2. Ҳарбий гувоҳнома;
3. Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
4. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-форма).
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- ИИВ академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётган бўлиши;
- эркак (ўғил бола) бўлиши;
- ёши 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
- бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.
Белгиланган кунлардан (26-30 июнь) олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Мурожаат учун телефон: 71-291-59-02
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 25-уй Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биноси.