9 март 2023 360

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ходими Муроджон Йўлдошев 73 кг вазн тоифасида курашиб, олтин медаль соҳиби бўлди

Юртимиз ёшларидан спортнинг турли йўналишларида деярли ҳар куни бир хушхабар оляпмиз. Ёшларга қаратилаётган катта эътибор ва ундан руҳланган ўғил-қизларнинг интилувчанлиги туфайли ана шундай ғалабалар қўлга киритилмоқда. Яқинда пойтахтимиздаги «Юнусобод спорт мажмуаси»да дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг элликка яқин мамлакатларидан тажрибали спортчилар қатнашди. Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Қувонарлиси ғолиблар орасида ҳамкасбимиз, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ТҲО ходими Муроджон Йўлдошев ҳам бор. Муроджон 73 кг вазн тоифасида беллашиб, барча рақибларидан устунлигини намойиш қилди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Шунингдек, спортчимиз олтин медаль билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Ҳамкасбимизни бу ғалаба билан муборакбод этиб, келгусида ҳам улкан зафарлар тилаймиз.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага