20 июль 2022 713

Ички ишлар вазирлигида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносида Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Миллий гвардия вакилларининг ЕХҲТ ДИИҲБнинг овоз беришнинг янги технологиялари бўйича катта маслаҳатчиси Владимир Мисев бошчилигидаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ички ишлар вазири ўринбосари Я.Абдулхаков, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари М. Ганиев, Бош прокуратура бошқармалари бошлиқлари Б.Бабаджанов ва Т.Умаров, ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н.Махмудовлар иштирок этишди.

Меҳмонлар Ўзбекистон томонига республикага ташриф буюриш имконияти учун самимий миннатдорлик билдирдилар. В.Мисевнинг таъкидлашича, мазкур ташриф Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказиш чоғида хавфсизликни таъминлаш, мамлакат фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини муҳокама қилиш учун имконият яратиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини белгилаб беради.

У референдумда ДИИҲБ кенг кўламли миссиясининг иштироки мамлакатнинг демократик ислоҳотлари ва халқаро ҳамжамият билан мулоқотга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.

Учрашув якунида олий мартабали меҳмон Ички ишлар вазирлигига жорий ташрифи, жумладан, Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий Мажлис ҳамда қатор ташкилотларга ташрифлари Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага