Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИСЕФ ўзаро ҳамкорликда
Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 12 май куни Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев ва Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник У.Х.Абдуллаевалар томонидан Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Болалар фонди “ЮНИСЕФ”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари Сафинас Ахаева, Болалар саломатлиги бўйича мутахассис Ольга Ким, ЮНИСЕФ юрист консультант Гулчехра Нигмаджановалар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув доирасида вояга етмаганлар бўйича инспектор психологлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича манзилли тадбирларни ташкил этиш, Беларусия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ички ишлар вазирлиги тизимида “Болалар ва ўсмирларни ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш маркази” ни ташкил этиш, шунингдек, 2021 йил давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳокама қилинди.
ИИВ ҲПББ Ахборот хизмати