7 май 2021 5388

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг хизмат фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятнинг Бўстонлиқ туманига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 6 май куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари -  генерал-майор Б.Ю. Мирзарахимов Тошкент вилояти Ички ишлар бош боқармаси, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг хизмат фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятнинг Бўстонлиқ туманига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби учун янгидан барпо этилаётган, барча шарт-шароитларга эга замонавий бино ва иншоатлар шу жумладан ягона вазиятлар (ситуацион) маркази қурилиши билан танишилди.

Шунингдек, бошқарма шахсий таркибининг саф тайёргарлиги, билим савияси, хизмат интизоми ва қонунчилик юзасидан суҳбатлар ўтказилди. Бошқарма ихтиёридаги барча мавжуд автомототранспорт воситаларининг шайлиги текширилди.

Шу билан бирга ҳорижий ва маҳаллий сайёҳлар кўплаб ташриф буюрадиган “Хўжакент” ҳудуди, “Чорбоғ” дам олиш оромгоҳи ва “Амирсой” тоғ-чанғи курортида яратилган шарт-шароитлар ва хавфсизлик тизими билан яқиндан танишинилди.

“Чорвоқ эркин туристик зонаси”да жамоат тартибини сақлаш ва туристлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора тадбирлар белгиланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага