Ички ишлар вазири ўринбосарининг Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларига навбатдаги ташрифи
Жорий йилнинг 9 июнь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов, 7531 ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
Даставвал Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Мирзарахимов, ҳозирги вақтда қўшни давлатлар ва минтақамизда юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб ўтар экан, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, қўриқлаб бориш бўйича қоровуллик жанговар хизматида ўзининг жонбозлиги ва фидокорона хизматларини намоён этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Вазир ўринбосари томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар ҳамда навбатдаги ҳарбий унвонлар берилди.
Вазир ўринбосари, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарликдаги сифатларини ошириш билан бир қаторда, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий, билимлари маънавий-маърифий билим савияларини ошириш борасида ҳам масъул раҳбарларга вазифалар белгилаб берди.
Бундан ташқари, ташриф давомида навбатчилик қисми, қисм автосаройидаги жанговар техника ва автоуловларни шайлигини таъминлаш уларга кўрсатиладиган кунлик ва мавсумий техник кўриклар сифатини ошириш, зарурий эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларига алоҳида эътиборини қаратди.
Қисм ҳудудида ташкил этилган “Ватанпарварлик лагери”, аскарлар ётоқхонаси ва ошхонасида муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, овқатларни белгиланган меъёрлар асосида сифатли тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти