28 август 2022 725

Ички ишлар вазири ўринбосари Қорақалпоғистондаги бир нечта бўлинмаларга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ Нукус бекатидаги бўлинмаси, Нукус халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ҳамда 7261-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Вазир ўринбосари Транспортда ХТБ Нукус бекатидаги бўлинмасига ташриф буюриб, шахсий таркиб билан учрашди. Ташриф давомида ходимларга хизмат интизоми мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этишлик, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хизматга сидқи дилдан ёндашиш кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида темир йўл ишчи ходимлари ҳамда темир йўл яқинида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Вазир ўринбосари ИИВ Нукус халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳамда 7261-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар билан яқиндан суҳбатлашди ва Ҳарбий қисмнинг шарт-шароитлари, хизмат ўташ тартиби, алоқа ва техник қўриқлаш воситалари билан танишиб керакли кўрсатмаларни берди.

Вазир ўринбосари юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага