Ички ишлар вазири ўринбосари Метрополитенда ХТБда ўтказилган хизмат олди йўриқномасида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов, жорий йилнинг 10 октябрь куни Транспорт ва туризм объектларида ХТД Метрополитенда ХТБга ташриф буюриб, шахсий таркиб билан ўтказилган хизмат олди йўриқномада иштирок этди.
Ташриф давомида Вазир ўринбосари хамда Транспорт ва туризм объектларида ХТД бошлиғи ўринбосари Метрополитенда ХТБ бошлиғи полковник Р. А.Ташпулатов томонидан юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилишимиз кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам юклатилган хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашишлари ҳақида бир қатор кўрсатмаларни бериб, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарликдаги сифатларни ошириш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-маърифий билим савияларини ошириш борасида ҳам масъул раҳбарларга вазифаларни белгилаб берилди.
Ташриф сўнгида, вазир ўринбосари томонидан кўп йиллар мобайнида метрополитен бекатларига кириш-чиқиш жойларида хизматни ўтаган ходимлардан мақсадли фойдаланиш, шу жумладан, транспорт ва туризм объектларининг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида бошқарма шахсий таркибининг куч ва воситаларидан фойдаланиш «Ягона жойлашув» режасини тасдиқлаб берди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти