4 февраль 2023
808
Ички ишлар вазири ўринбосари ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмга Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари 2022 йил якуни таҳлили билан танишиб ўз фикрини билдирди, ва ҳарбий қисм шахсий таркибига охирги пайтда Ички ишлар тизимида содир этилаётган воқеа ва ҳодисаларни мисол келтириб бўлим ва хизмат бошлиқларига кўрсатмалар бериб ўтди.
Ташриф якунида ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашиб уларга бўлиб ўтаётган якуний тест синовларида омад тилаб уларнинг руҳиятини кўтариб қўйди.