Ички ишлар вазири ўринбосари 7534 ҳарбий қисм шахсий таркиби иш фаолияти билан яқиндан танишди
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Қоровул қўшинлари 7534 ҳарбий қисмнинг 1 батальонига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар иш фаолияти билан танишиб улар билан суҳбатлашди. Тадбир давомида хизматчиларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларнинг ташвиш юк қопларини жиҳозланганлиги, қоровуллар ва ҳарбий нарядлар амалий йўриқнома ўтиш шаҳарчаси жиҳозланганлиги, батальонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.
Ташриф сўнгида вазир ўринбосари тинч ва осойишта Ватанда хизмат қилаётганимиз учун шукроналик ҳисси билан хизматни виждонан ва сидқидилдан олиб боришлик бурчимиз эканлиги, хар бир ходим ватан олдидаги бурчини чуқур ҳис қилган ҳолда хизмат олиб бориши, хизмат вақтида камчиликларга йўл қўйилмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ҳарбий қисм раҳбар ходимларига бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти