14 март 2023 526

Ҳужжатларни тақдим қила олмади

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи хамда вилоят ветеринария бошқармаси ходимлари Ғаллаорол туманидаги «Сангзор-15» ЙПХ масканида «Кобальт»ни тўхтатиб, текширганларида автоуловда фуқаро А.С га тегишли 115 кг гўшт борлиги аниқланган. А.С. номаълум ҳайвон гўштига тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Шунингдек, у гўштни Бухородан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилган. Маҳсулот тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага