11 август 2023
1048
Гулистон шаҳрида яна бир ўғирлик жинояти содир этилди
Жорий йилнинг июль ойида 1997 йилда туғилган, Гулистон тумани, "Юлдуз" маҳалласида яшовчи А.Н, 2005 йилда туғилган Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, "Самарқанд қудуқ" маҳалласида яшовчи Ф.Сни Гулистон шаҳар, 4-мавзедаги хонадонига олиб бориб, уни маст ҳолатга келтириб, 400.000 сўм пулларни ўғирлаб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро А.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати