4 декабрь 2022 559

Фуқароларнинг мурожаатлари навбатдаги виртуал қабулда ижобий ҳал этилди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренсалоқа режими орқали Самарқанд ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласини ташкил этади.

Мурожаатларнинг 2 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди 1 таси бўйича тушунтириш берилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага