22 сентябрь 2023
602
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Фарғона политехника институтида бўлиб, талаба-ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғона политехника институтига ташриф буюрди.
Меҳмонни институт ректори қарши олиб, талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан таништириб, ёшларнинг мустақил таълим олишларига кўмаклашиш мақсадида барпо этилган Renessans hall ва Student office фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Генерал талаба-ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни пухта билим олишга чақирди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда институт профилактика инспектори билан доимий равишда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида зарур тавсиялар берди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати