4 июнь 2023
459
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи иштирокида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди
Вилоят ИИБ томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан мунтазам равишда қабуллар ташкил этиляпти.
Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган шахсий қабул жараёнида 6 нафар фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар синчковлик билан ўрганилди.
Қабулда иштирок этган фуқаролардан 2 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди. Қолган мурожаатларнинг ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли алоҳида назоратга олиниб, соҳавий хизматларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати