22 октябрь 2022 871

Фарғона туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

15 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этиб, фуқаролар У.Н., Т.С. ва С.М.ларга таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами 28.238.000 сўм ва 800 АҚШ доллари ва 148 дона ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага