1 февраль 2023 368

Фарғона шаҳрида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

2023 йил 25 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, У.М. Фарғона кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 300.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага