2 июль 2022 1137

Фаол ёшлар рағбатлантирилди

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида ёш ходимлар ва курсантлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Бугун юртимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажак тақдирига юксак даражада эътибор қаратиляпти. Муҳтарам Президентимиз томонидан униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, ўз салоҳияти ва иқтидорини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилмоқда.

Академия раҳбари мамлакатимизнинг ҳал қилувчи кучига айланаётган ёшларни муборакбод этаркан, бу борадаги давлат сиёсатининг эзгу самаралари барча соҳалар қатори, ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳам яққол намоён бўлаётганини алоҳида эътироф этди.

– Давлатимиз раҳбари «Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур», деб таъкидлаган эдилар. Ёшларимиз бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан ўз салоҳият ва интилишлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари лозим, – деди Академия бошлиғи.

Тадбир сўнггида шарафли касб йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ёш ходимлар фаол ташаббус ва ютуқлари учун Академия раҳбарияти томонидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага