20 сентябрь 2022 270

Эпчиллар баҳси

Аввал хабар қилинганидек, “Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари ўртасида спорт мусобақаси бошланган эди.

Бугун беллашувлар давом эттирилиб, унда жамоалар арқон тортиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди. Ҳар бир жамоада етти нафардан иштирокчи ўрин олган мусобақа кескин курашларга бой ўтди. Муҳими, соғлом рақобат, жисмоний ва ақлий кучдан самарали фойдаланиш қизғин беллашувларнинг асосий мезони бўлди.

Спорт мусобақаси 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага