Эълон! Давлат, хусусий ва мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналар раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармаси томонидан Умумқўшин қуруқ паёги учун танлов ўтказиш мақсадида нархларини ўрганиш бўйича эълон беради.
Эълон шартлари:
Маҳсулотларнинг сифати меъёрий ҳужжатлар (ГОСТ, O'z DSt, TSh ва ҳ.к.) талабларига жавоб бериши, шунингдек, маҳсулотлар 2022 йилда ишлаб чиқарилган бўлиши, яроқлилик муддати амалдаги меъёрий ҳужжат талаблари асосида ҳамда сифатини тасдиқловчи санитария-эпидемиологик хулосаси, мувофиқлик сертификатлари ишлаб чиқарувчи корхона номидан бўлиши шарт.
Эълон бўйича тижорат таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилиб олинади: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси 103 уй. Тижорат таклифлари эълон чоп этилган санадан бошлаб 5 кун мобайнида қабул қилинади. Маълумот учун ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача юқоридаги манзилга мурожаат этишлари мумкин. Телефонлар: (71) 291-80-03.
Корхоналар томонидан маҳсулотларининг нархлари кўрсатилган ҳолда тижорат таклифлари белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармасига тақдим этилиши шарт.