18 январь 2023
471
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
Маълумки, мамлакатимизда бугунги совуқ кунларда фуқароларимиз томонидан бир-бирига оз бўлсада кўмаклашиб, меҳр-оқибат кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти ва ходимлари томонидан ҳам пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Хусайн Байқаро ва Бектемир маҳаллаларида яшовчи эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, 20 га яқин оилаларнинг 60 нафардан зиёд аъзоларининг хонадонларига ош олиб борилди.
Кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган фуқаролар томонидан мана шундай савобли ишларни амалга ошираётган ички ишлар вазирлиги ва Малака ошириш институти раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирилди.
ИИВ Малака ошириш институти