3 август 2022 580

Бухорода “Соғлом авлод учун” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан, республика ишчи-гуруҳи иштирокида бугун, 3 август куни эрта тонгдан Бухоро шаҳри ҳудуди бўйлаб уюштирилган югуриш марафонида уюшмаган ёшлар, аҳоли вакиллари билан бирга Бухоро вилояти Ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

“Соғлом авлод учун” шиори остида бўлиб ўтган марафон инсонларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишга чақиради.

Марафон ниҳоясида финиш чизиғини биринчилардан бўлиб забт этган иштирокчилар Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан диплом, медаль, бадиий китоб ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага