5 декабрь 2022 539

Бухоро шаҳрида таълим соҳасида содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамкорлигида 2022 йил 30 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган A.Г. исмли аёл рус тили фанидан «С-1» тоифали сертификат учун бўладиган синов имтиҳонларида бошқанинг ўрнидан кириб, сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Ромитан тумани бўлими томонидан A.Г. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага