29 январь 2023
366
Бухоро шаҳрида оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди
2023 йил 24 январь куни соат 22:58 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролардан бирининг «102» рақами орқали берган хабарига кўра, шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан ушбу кўчада яшовчи Қ.Ж. исмли шахснинг ёнлари кўздан кечирилганда, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 8,63 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини 2 дона «АВИОН» ёзувли гугурт қутида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Қ.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати