28 июнь 2022 1137

Боёвут туманида идентификация ID-картаси билан таъминлаш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065 сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Боёвут тумани ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан ишлар жадал давом эттирилмоқда.

Жумладан жорий йилда 2085 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, 52 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга, 105 нафар туман ҳудудида доимий яшовчи хорижий давлат фуқаролари ID карта билан расмийлаштирилди. 

Боёвут тумани ИИБ М ва ФРБ томонидан ўтказилган аҳоли билан учрашувларда идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун экстерриториал тартибда амалга оширилиши яъни фуқаро ўзи учун қулай бўлган Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага