Бир жиноятни яшираман деб бошқасига қўл урди
2022 йилнинг 29 август куни Бухоро вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан, Пешку тумани ҳудудида жойлашган «Бухоро-Мискин» йўналишининг «Яхшилик» темир йўл бекатида олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида, 1997 й.т. «Урганч» локомотив депосида машинист ёрдамчиси бўлиб ишловчи, Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи А.И. ўзининг бошқарувида бўлган «ТЭМ10-1133» рақамли тепловоз ёқилғи қуйиш бакидан 120 литр дизель ёқилғисини қуйиб олиб, шу миқдордаги мулкни талон-торож қилган вақтида ушланади.
Шундан сўнг, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 30 август куни А.И. Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ бошлиғи 1-ўринбосарига 1000 АҚШ доллари таклиф қилиб, ушбу пулларни «Бухоро» вокзали темир йўл вокзалидаги ТХТБ хизмат хонасида берган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти