Банк картасидан пулларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Бухоро вилояти Когон туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.М., ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз номига расмийлаштирилган банк картасини йўқотиб қўйганлигини, шу куннинг ўзида банк картасидан 11.242.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, жиноятчига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 1994 й.т. С.М., содир этганлиги аниқланган.
С.М. ушбу жиноятни жабрланувчи дорихонадаги харидларни амалга ошириш вақтида банк картаси пин-код рақамини айтганида уни эслаб олиб, банк картаси жарланувчи томонидан унутиб қолдирилганида пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази