11 январь 2023 567

Айбланувчи қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Равот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Н. бир қатор фирибгарликларга қўл уриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар эътиборига тушди.

Қонуний жавобгарликка тортилишини сезган айбланувчи фуқароларга етказган зиёнини қоплаш ўрнига қочиб қолишни маъқул кўрди. Ўз навбатида суд томонидан 2022 йилнинг 22 декабрида унга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинди.

Қисқаси, ички ишлар органлари ходимлари унинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. У Жиззах шаҳридаги яширин манзилида қўлга олинди. Айни вақтда Н.Н. ҳибсхонада.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага