Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли Фармони талаблари, шунингдек,Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 14-март куни ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди.
Саралаш босқичида жами 20 та жамоа иштирок этиб, шундан 6 та жамоа вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати