23 декабрь 2022 446

Америка қўшма штатлари вакили билан ички ишлар органлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 23-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг ҳуқуқ-тартибот фаолияти масалалари бўйича вакили Элизабет Жонс билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар 2022-йилда амалга оширилган ишлар якунлари ва 2023-йилда ички ишлар соҳасидаги истиқболли масалаларни муҳокама қилишди.

Шунингдек, томонлар АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг илғор тажрибасини ўрганиш бўйича амалий машғулотлар ва ўқув курсларини ташкил этиш орқали Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага