28 октябрь 2022 511

Маҳкумлар ўртасида психологик тренинг ўтказилди

Жамиятимизда мавжуд бўлган ижтимоий муаммолардан бири суицид, яъни ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга хос бўлган муаммолар умумжамият муаммоларининг бир қисми ҳисобланади. Чунки, улар жамиятнинг бир қисми экан, ушбу муаммолардан четда, алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шу боис жорий йилнинг 20 октябрь куни Бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи ҳамда марказ ҳузуридаги ЖИЭК ТИБ катта психологлари томонидан 4-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни индивидуал руҳий ҳолатларини, депрессия ва стресс ҳолатларини бартараф этиш ҳамда суицидал хулқ-атворни ўрганишга қаратилган машғулот ташкил этилди.

Тренинглар жараёнида маҳкумлар ўртасида психодиагностик текширувлар амалга оширилиб, руҳий ҳолати беқарор эканлиги аниқланган маҳкумлар билан индивидуал ва гуруҳий тартибда психологик консультация ҳамда психологик машғулотлар олиб борилди.

Марказ бошлиғи подполковник И.А.Шеров томонидан имзоланган кўрсатмага асосан ташкил этилган мазкур тренинг келгусида минтақа тасарруфидаги барча колонияларда ўтказилиши режалаштирилган.

Шу ўринда мазкур мавзу юзасидан бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, яъни оила тинч ва мустаҳкам бўлиб, унда ижобий муҳит ҳукм сурса, ундаги ўзаро муносабатлар муваффақиятли бўлса, бир сўз билан айтганда инсон ҳар куни ишонч билан ўз уйи остонасини хатлаб кўчага чиқса, оиласида уни кутаётганлар борлигини ҳис қилиб яшаса, бундан ташқари, ўзи ёқтирган иши билан шуғулланса, ишлайдиган жамоасида ижобий психологик иқлим ҳукм суриб, ўз жамоасида ўз ўрнини топса, суицид деган ҳодиса бундай одам учун ёт, у суицидни ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмайди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага