3 февраль 2023
421
6-сон жазони ижро этиш колониясида мусобақада ғолиб бўлган маҳкумлар рағбатлантирилди
Иккинчи минтақавий ҳудуд 6-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида январь ойида ўтказилган спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, арқон тортиш, тош кўтариш, волейбол турлари бўйича колония 1-2-секторида жойлашган туркум жамоалари орасидан ғолиб бўлган маҳкумлар колония бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.
Шунингдек, тарбиявий тадбирларда ҳамда спорт мусобақаларида фаол бўлган маҳкумларнинг ота-оналари номига ташаккурномалар юборилди.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати