2500 АҚШ доллар эвазига сертификат олиб бермоқчи бўлган фирибгар фош этилди
Бухоро муҳандислик-технология институти “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Шофиркон тумани Дўрмен маҳалласида яшовчи 1986-йилда туғилган А.М. фуқаро Ж.Д. ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга ваколатли танишлари орқали “C” инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2500 АҚШ долларини талаб қилади.
2023-йил 11-март куни соат тахминан 11:50 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар «Қ.Муртазоев» кўчасидаги “Шафран” номли умумий овқатланиш шохобчаси олдида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати