Суюлтирилган газ қўйиш шохобчасидан телефон ўғирлаган шахс аниқланди
Эрталаб автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шохобчасига ишга келган Муборак тумани «А.Навоий» маҳалласида яшовчи С.Рузимурод мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Иш билан андармон бўлиб, "Samsung J2" русумли уяли телефон аппаратини қўйган жойида унутиб қолдирди. Орадан бир муддат ўтиб, телефонини тополмагач, вилоят ИИБнинг 102 хизматига бу ҳақда хабар берди.
Ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида телефонни Муборак тумани “Қурувчилар” маҳалласида яшовчи, нафақахўр Р.Насриддин олганлиги аниқланиб, ундан "Samsung J2" русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Муборак туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати