1 октябр 2020 405

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги Вазирига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазиридан табрикнома

Хитой Халқ Республикаси
Жамоат хавфсизлиги Вазири
Давлат маслаҳатчиси
жаноб Чжао Кэчжи

Ҳурматли жаноб Вазир! 

Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун муносабати билан Сизга ва ходимларингизга самимий ва эзгу тилакларимни изҳор қиламан.

Бугунги кунда жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашда вазирликларимиз ўртасидаги дўстона ва конструктив ҳамкорлик алоқалари юқори даражага кўтарилди.

Ишончим комилки, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстлик бундан буён ҳам икки халқнинг ёрқин келажаги учун ривожланиб ҳамда мустаҳкамланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Чжао Кэчжи, сизга мустаҳкам соғлиқ, масъулиятли давлат фаолиятингизда катта муваффақиятлар, ҳамда Хитой халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Чексиз ҳурмат ва самимий тилаклар билан,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазири
генерал-лейтенант
Пўлат Раззоқович Бобожонов

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага