13 январ 2021 249

Ватанпарвар, билимли, бунёдкор ва ташаббускор ёшларни тарбиялаш – устувор вазифа

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш, тинч-фаровон ҳаёт кечиришлари учун осойишталикни сақлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ва филиаллари профессор-ўқитувчилари ҳам бу йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий чора-тадбирларга эътибор қаратмоқда.

Айни кунларда Малака ошириш институти ва филиаллари профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимиз ёшларини жалб қилган ҳолда турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келмоқдалар.

Жумладан, Институтнинг Сирдарё ва Навоий вилоятлари филиаллари томонидан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Навоий вилоятида Ички ишлар органлари фахрийлари, меҳмонлар  иштирокида Малака ошириш институти Навоий филиали раҳбари Маъруфжон Шодиев  томонидан таълим муассасасида "Маҳорат дарслари" ташкил этилди.

- Тадбирда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича махсус отряди ходимлари томонидан портловчи моддаларни зарарсизлантириш ва аниқлашда қўлланиладиган махсус техникалар имкониятлари намойиш этилиб, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди, дейди Институтнинг Сирдарё вилояти филиали раҳбари, майор Обиджон Суяров.

Тадбирларда ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби олижаноб фазилатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби тадбирлар Институтнинг барча филиаллари томонидан ўтказилмоқда.

Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, ватанпарвар, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага