16 октябр 2020 78

Тўрақўрғон туманида тилла занжирни ўғирлаган шахс қўлга олинди

14 октябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 13 октябрь куни соат 10:00 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйи эшик қулфини бузиш йўли орқали кириб, хонадонидаги шкаф ичида бўлган нархи 3.500.000 сўмлик тилла занжирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта суриштирувчиси ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 14 октябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага