29 апрел 2020 559

Тайзиққа учраган яна бир аёлга Янгиер шаҳар ИИБ томонидан «Ҳимоя ордери» берилди

Янгиер шаҳар ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори майор Ю.А.Бойматова ва "Бинокор" маҳалласи мутаҳассиси Н.Жиянбековалар иштирокида Янгиер шаҳар ИИБ га ариза билан мурожаат қилган Боғишамол кўчасида яшовчи фуқаро Қ.С. турмуш ўртоғи С.Х. доимий равишда унга тайзиқ ўтказиб келаётганлиги уйидан кўчага доимо чиқариб кўяётганлиги бўйича «Ҳимоя ордери» сўраб мурожаат қилган.

Ушбу фуқаронинг уйига бориб ўрганилганда, унга нисбатан мунтазам равишда турли хил сўзлар билан ҳақорат қилаётганлиги, уриб кўчага чиқариб қўяётганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида бу оила муросага келтирилди. Фуқаро Қ.С. нинг турмуш ўртоғи айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирди. Уларни яраштириб келгусида яна шундай ҳолат бўлган тақдирда қатъий қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, унга нисбатан расмий огоҳлантириш тузилиб, фуқаро С.К.га «Ҳимоя ордери» берилди ва ҳуқуқлари тушунтириб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага